Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (153-дарс). Ҳалол ва ҳаром очиқ-ойдиндир

17:00 / 10.09.2021 4986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳой одамлар! Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани қабул қилмас. Албатта, Аллоҳ мўминларни расулларни амр қилган нарсага амр қилди: «Эй набийлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билувчиман», деди. Ва: «Эй мўминлар! Биз ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар», деди.

Сўнг бир кишини зикр қилдилар: «Узоқ сафар қилади. Ҳориб-чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб: «Эй Роббим, эй Роббим», дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан нафлангандир. Демак, қандай ҳам унга ижобат қилинсин».

Муслим ривоят қилган.

563. Хавла Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, кишилар Аллоҳнинг молида ноҳақ тасарруф қилишади. Уларга Қиёмат куни олов бўлур», деганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Ким уни ҳаққи билан олса, унга барака берилади. Аллоҳнинг молини ва Унинг Расулининг молини ботил тасарруф қилувчи қанчалаб нафсининг истагига юрганлар борки, уларга Қиёмат куни дўзахдан бошқаси бўлмайди», дейилган.

Термизий ривоят қилган.

564. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Нўъмон икки бармоғини икки қулоғига қўйди ва айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва иккови орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билишмайди. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши осон. Огоҳ бўлингки, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлингки, албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси Унинг ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлингки, албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. У солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. У бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингки, ўша нарса қалбдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг сийрати шарифларини ўрганиш ҳар бир мўмини комил учун вожибдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту давоми...

178106 18:40 / 29.04.2017
Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи нубувватнинг 13 йили мил. 621 йил октябрь Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди ва беш маҳал намоз фарз қилинди.

2627 16:00 / 15.10.2021
Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Макка томон йўл олдилар. Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4701 16:46 / 30.12.2017
537. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга .Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, давоми...

1457 19:00 / 22.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар