Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (238-дарс) Исломнинг қайси амали яхшироқ?

19:00 / 14.07.2023 3460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

245. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси (қайси амали) яхшироқ?» деб сўради. «Таом беришинг ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом беришинг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

246. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир мажлисда эдик. Шунда у зот айтдилар: «Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик ва Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмасликка менга байъат қиласизлар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган:

«Болаларингизни ўлдирмаслигингиз, қўл ва оёқларингиз орасидан тўқилган бўҳтон келтирмаслигингиз ва маъруф ишда осий бўлмаслигингиз ҳақида менга байъат қилинг. Бас, сиздан ким бунга вафо қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйиб, дунёда уқубатини олган бўлса, бу унинг учун каффоротдир. Ким ўшалардан баъзи нарсани қилиб қўйсаю, сўнгра Аллоҳ уни беркитган бўлса, у Аллоҳга ҳавола – хоҳласа, уни афв қилади, хоҳласа, иқобга олади», дедилар. Шунда биз у зотга шу ҳақда байъат қилдик».

Бухорий ривоят қилган.

247. Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хиёрдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасида ўтирган эдилар. Бир одам келиб, пинҳона гап айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқармагунларича нимани сирлашишгани билинмади. Қаралса, у мунофиқлардан бирини қатл қилишга изн сўраётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқариб: «У «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтирадими?» дедилар. «Ҳа! Аммо унинг шаҳодати ҳақиқий эмас», деди ҳалиги киши. «Намоз ўқийдими?» дедилар. «Ҳа! Аммо унинг намози ҳақиқий эмас», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни қатл қилишдан Аллоҳ мени қайтарган», дедилар».

Молик, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

248. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қийинчилигу осонликда, ғайрат келиб тургандаю малол келиб турганда, ўзимиздан бошқани устун қўйилганда ҳам қулоқ осиб, итоат қилиш, ишни ўз аҳлидан низо қилмаслик, қаерда бўлса ҳам Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақни гапириш ҳақида байъат қилдик».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
575. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда .Унинг мойи бор,, давоми...

9156 17:30 / 22.10.2021
. .Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва.Эй давоми...

9958 14:05 / 15.12.2019
296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот .Муғийра, мешни ол,, дедилар. Уни давоми...

5717 15:30 / 22.11.2019
478. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизга Маккада қуроляроғ кўтариш ҳалол эмас,, дедилар. Муслим ривоят давоми...

2589 19:00 / 16.08.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар