Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Дунёда нима амал қилгансан? | Сийрат дарслари (301-дарс)

19:00 / 04.10.2024 2509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

508. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У қуйидагиларни айтди: «Аллоҳнинг ҳузурига бандаларидан Аллоҳ мол берган бир банда келтирилди. Шунда унга: «Дунёда нима амал қилгансан?» деди. «Ва Аллоҳдан гап яширмаслар», деди. «Эй Роббим! Менга молингни бердинг. Одамлар билан савдо қилар эдим. Хулқимда ўтиб юбориш бор эди. Камбағалга муҳлат берар, бойга осонлаштирар эдим», деди. Аллоҳ таоло: «Бу ишга Мен сендан ҳақлиман. Бандамни кечиб юборинглар», деди». Шунда Уқба ибн Омир Жуҳаний ва Абу Масъуд Ансорий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан худди шундай эшитганмиз», дейишди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

509. Абу Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан (ҳақнинг) бир қисмини ўтиб юборса,  Аллоҳ уни Ўзининг соясига олади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

510. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмоннинг (савдодаги) қайтишини кечирса, Аллоҳ унинг қоқилишини кечиради», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

511. Абдурроҳман ибн Ваъладан ривоят қилинади:

«У Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан узумдан сиқиладиган нарса ҳақида сўради. Шунда Ибн Аббос айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши хамр кўзасини ҳадя қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Аллоҳ уни ҳаром қилганини биласанми?» дедилар. «Йўқ», деди ва бир одамнинг қулоғига пичирлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Унга нимани пичирладинг?» дедилар. «Уни сотиб юборишни буюрдим», деди. «Уни ичишни ҳаром қилган Зот сотишни ҳам ҳаром қилди», дедилар. У кўзани очиб, ичидаги нарсани тўкиб ташлади».

Муслим ривоят қилган.

512. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «нажш»дан қайтардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Нажш» сўзи «шишириб кўрсатиш» маъносини англатади. Савдода эса, бошқаларни алдаб, қизиқтириш учун бир нарсани ортиқча баҳога сотиб олишга айтилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
187Ислом йўқ , лекин элда, бир оз ҳаловат бўлди,Мазлумларнинг ҳаққига, рости адолатбўлди,Росулимдан шу ёшда, кучлиматонат бўлди,Залолатни йўқ қилар, Буюк Тадбирли давоми...

4256 10:23 / 12.12.2017
464. Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан жунуб бўлган давоми...

5406 14:00 / 15.01.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Куласизлару, йиғламайсизларquot ояти нозил бўлганида Асҳоби суффа quotИнна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъунquot Бақара давоми...

4136 16:08 / 20.11.2018
494. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Албатта, шайтон Арабистон давоми...

2916 19:00 / 14.09.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар