Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сизлардан кимни бир амалга тайин қилсак... | Сийрат дарслари (323-дарс)

19:00 / 05.04.2025 1984 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

617. Адий ибн Амийра Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагини айтганларини эшитдим: «Сизлардан кимни бир амалга тайин қилсагу, у биздан бирор игнами ёки ундан каттароқ нарсаними беркитса, Қиёмат куни уни келтириб беради», дедилар. Шунда ансорлардан бир қора киши турди. Мен худди уни (ҳозир ҳам) кўриб тургандайман. «Эй Аллоҳнинг Расули, мендан амалингизни қабул қилиб олинг», деди. «Сенга нима бўлди?» дедилар. «Бундай, бундай деганингизни эшитдим», деди. «Уни ҳозир ҳам айтаман. Сизлардан кимни бир амалга тайин қилсак, озини ҳам, кўпини ҳам олиб келсин. Улардан нима берилса, олади, нима берилмаса, олмайди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

618. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўраб олма! Агар сенга у сўраганда берилса, сен ўз ҳолингга ташлаб қўйиласан. Агар сенга у сўрамаганда берилса, сенга бу ишда ёрдам берилади. Бир ишга қасам ичсангу, ундан яхшисини кўриб қолсанг, қасамингга каффорот бергин-да, ўша яхшисини қилгин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

619. Умму Ҳусойн Аҳмасия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан видолашув ҳажида ҳаж қилдим. У зотни Ақабада тош отганларида, уловларида қайтганларида, у зот билан Билол ва Усома борлигида, бири уловларини етаклаб, бошқаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини кийими билан қуёшдан тўсиб бораётганида кўрдим. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп гапларни гапирдилар. Сўнгра қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Агар қулоқ-бурни кесилган қул – менимча, «қора», деди – устингизда амир қилинса ҳам, Аллоҳнинг китоби билан бошқарар экан, унга қулоқ солиб, итоат қилинглар».

Муслим ривоят қилган.

620. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг ёқтирсаю ёқтирмаса, модомики, маъсиятга буюрилмаса, қулоқ осиб, итоат қилиши вожибдир. Маъсиятга буюрилганда эса, қулоқ осиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.                           

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳга саловот саломлар бўлсин, У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.Биз мусулмонлар қанча фахрлансак арзийдики, Аллоҳ таоло давоми...

6118 19:11 / 28.04.2017
188 . .188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки лаънат келтирувчи ишдан сақланинглар,, давоми...

3421 15:30 / 31.07.2019
272. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир илмдан сўралсаю, шунда у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни давоми...

6414 15:45 / 11.10.2019
768. Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, давоми...

1018 19:00 / 24.10.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар