Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (113-дарс). Набий алайҳиссалом «ҳайс» таомидан еганлари

13:00 / 04.12.2020 4172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ، وَصُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ».

443. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади», дейилган.

Бухорий ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ أَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ شَهْرِ رَمَضَانَ صُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ، وَمَرَدَةُ الْجِنِّ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ، فَلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ، وَفُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، فَلَمْ يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ، وَيُنَادِي مُنَادِي: يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَقْبِلْ، وَيَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ، وَلِلَّهِ عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ، وَذَلكَ كُلَّ لَيْلَةٍ».

Бошқа ривоятда: «Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланади. Дўзахнинг эшиклари ёпилади, улардан бирор эшик очилмайди. Жаннатнинг эшиклари очилади, улардан бирор эшик ёпилмайди. Бир нидо қилувчи: «Эй яхшилик истовчи, келиб қол! Эй ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган(банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлади», дейилган.

Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ لَمْ يُجْمِعِ الصِّيَامَ قَبْلَ الْفَجْرِ فَلَا صِيَامَ لَهُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَصَحَّحَاهُ.

444. Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фажрдан олдин рўзани қасд қилмаса, унинг рўзаси йўқдир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ: «يَا عَائِشَةُ، هَلْ عِنْدَكُمْ شَيْءٌ؟» قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا عِنْدَنَا شَيْءٌ قَالَ: «فَإِنِّي صَائِمٌ» قَالَتْ: فَخَرَجَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأُهْدِيَتْ لَنَا هَدِيَّةٌ - أَوْ جَاءَنَا زَوْرٌ -، قَالَتْ: فَلَمَّا رَجَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أُهْدِيَتْ لَنَا هَدِيَّةٌ - أَوْ جَاءَنَا زَوْرٌ - وَقَدْ خَبَأْتُ لَكَ شَيْئًا، قَالَ: «مَا هُوَ؟» قُلْتُ: حَيْسٌ، قَالَ: «هَاتِيهِ» فَجِئْتُ بِهِ فَأَكَلَ، ثُمَّ قَالَ: «قَدْ كُنْتُ أَصْبَحْتُ صَائِمًا».

445. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни менга: «Ҳой Оиша, ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳузуримизда ҳеч нарса йўқ», дедик. «Ундай бўлса, мен рўзадорман», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетдилар. Шунда бизга ҳадя берилди ёки бизга зиёратчилар келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб келганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳадя қилинди ёки бизга зиёратчилар келди. Сизга бир нарса беркитиб қўйдим», дедим. «У нима?» дедилар. «Ҳайс», дедим.* «Олиб кел»дедилар. Мен олиб келдим ва ундан едилар. Сўнгра: «Эрталаб рўза тутган эдим»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Ҳайс – арабларнинг хурмо, сариёғ, қурут ёки унни аралаштириб тайёрлайдиган таоми.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини давоми...

1964 19:00 / 03.11.2023
.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ жалла зикруҳу изорини судраган одамнинг намозини давоми...

2262 13:00 / 03.01.2021
664. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир,, давоми...

4998 19:00 / 28.01.2022
747. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмини ўзгартирдилар, .Сен Жамиласан, дедилар,. Муслим ривоят давоми...

5230 19:00 / 29.07.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар