Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қабрларни зиёрат қилиш | Сийрат дарслари (276-дарс)

19:00 / 05.04.2024 3023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

399. Абул Ҳайяж Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Алий ибн Абу Толиб менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарсага сени юборайми? Бирорта бут-санамни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан», деди».

Муслим ривоят қилган.

400. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

401. Муҳаммад ибн Қайс ибн Махрамадан ривоят қилинади: «У бир куни: «Сизларга ўзим ва онам ҳақида гапириб берайми?» деди. Биз туққан онасини айтяпти, деб ўйладик. У эса, қуйидагини айтди:

«Оиша: «Сизларга ўзим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапириб берайми?» деди. «Ҳа», дедик. «Навбатим куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримда бўлган кечада у зот ридоларини қўйдилар. Кавушларини ечиб, оёқ тарафларига қўйдилар. Изорларининг бир тарафини тўшакларига ёздилар ва ёнбошладилар. Кўп ўтмай мени ухлаб қолди, деб ўйлаганларидан, аста ридоларини олдилар. Аста кавушларини кийдилар. Эшикни очиб, ташқарига чиқдилар. Кейин уни аста ёпдилар. Кўйлагимни кийиб, рўмолимни ўрадим, изоримни кийдим. Кейин у зотнинг изларидан борсам, Бақийъга келдилар. У ерда узоқ турдилар. Сўнг қўлларини уч марта кўтардилар. Кейин қайтдилар, мен ҳам қайтдим. Тезладилар, мен ҳам тезладим. Лўкиллаб юрдилар, мен ҳам лўкиллаб юрдим. Югурдилар, мен ҳам югурдим. Шунда у зотдан ўзиб кетдим ва ичкарига кириб олдим.

Энди жойимга ётган эдим, у зот кирдилар ва: «Сенга нима бўлди, Оиша ҳансираяпсан?» дедилар. «Ҳеч нарса», дедим. «Бунинг хабарини менга ўзинг айтасан, бўлмаса, Латиф ва Хобирнинг Ўзи хабар беради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга отам ва онам фидо бўлсин», дедим ва хабарини айтдим. «Олдимда кўринган қора сенмидинг?» дедилар. «Ҳа», дедим. Шунда у зот кўкрагимга бир туртган эдилар, оғриқ сездим. Сўнгра у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули сенга жабр қилади, деб ўйладингми?» дедилар. «Одамлар ҳар қанча яширишса ҳам, Аллоҳ билади. Ҳа», дедим. «Сен кўрганингда олдимга Жаброил келди. У мени сендан махфий қилиб чақирди. Мен ҳам сендан яшириб жавоб бердим. Кийимингни ечган пайтингда у сенинг олдингга кирмас эди. Мен сени ухлаб қолдинг, деб ўйладим. Сени уйғотишни истамадим. Қўрқиб кетишингдан хавфсирадим. Албатта, Роббинг Бақийъ аҳли ҳузурига бориб, уларга истиғфор айтишингни буюради», дедилар. «Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. «Ассалому ала аҳлид-дияри минал мўъминийна вал муслимийн. Ярҳамуллоҳу ал-мустақдимина миннаа вал мустаъхирийн. Ва иннаа иншаааллоҳу бикум лааҳиқуун», дегин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун давоми...

4220 19:53 / 28.04.2017
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умр давомида бир марта саловот айтиш фарздир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида давоми...

6043 17:17 / 30.03.2018
779. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ҳасадлашманглар, нажш қилишманглар. Бирбирингизни ёмон давоми...

917 19:00 / 07.11.2025
347. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнгларига ва чапларига салом берар ва .АсСалому алайкум ва давоми...

3498 19:00 / 29.12.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар