Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қадр кечаси ҳақида хабар | Сийрат дарслари (293-дарс)

19:00 / 02.08.2024 2228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Кечаси у зотнинг зиёратларига келдим, бироз гаплашдим, сўнг уйим томон турдим. У киши кузатгани мен билан турдилар. (Унинг маскани Усома ибн Зайднинг ҳовлиси ўрнида эди.) Шу пайт ансорлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, тезлаб кетишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошманглар, бу (аёл) София бинт Ҳуяй», дедилар. «Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Албатта, шайтон инсоннинг қонюрар жойида юради. Мен қалбларингизга шайтон бирор нарса солиб қўйишидан қўрқдим», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

472. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзилари тушларида Қадр кечасининг охирги етти (кеча)да эканини кўришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг тушингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўряпман. Ким, у(кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)дан изласин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай келган:

«Бир киши Қадр кечаси йигирма еттинчи кеча эканини туш кўрди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг тушингиздаги охирги ўн(кун)ликда эканини кўряпман. Демак, уни тоқ (кеча)да изланг», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқасида шундай дейилган:

«Уни – яъни Қадр кечасини – охирги ўн(кун)ликда изланг. Агар бирортангиз заифлашса ёки ожиз бўлса, қолган еттида енгилиб қолмасин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

473. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиқдилар. Шунда мусулмонлардан икки киши низолашиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларга хабар бергани чиққан эдим. Аммо фалончи ва пистончи низолашиб қолишди. Шунинг учун уни тўққизинчи, еттинчи ва бешинчида изланглар».

Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
351. Нуъмон ибн Муррадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ароқхўр, ўғри ва зинокор ҳақида нима дейсизлар, дедилар. Бу улар ҳақида ҳукм нозил давоми...

5791 15:30 / 17.04.2020
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил тўлган эди. Ислом учун ўта нозик бир пайт. Ҳар қандай кишининг бир оз мойиллиги ҳам давоми...

4541 16:51 / 26.12.2017
664. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир,, давоми...

5029 19:00 / 28.01.2022
127. Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Заррни кўрсам, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди. Абу Заррдан бу ҳақда сўрадим. У давоми...

7749 13:10 / 02.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар