Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (60-дарс). Академиянинг асосий ҳайъати

18:05 / 21.11.2019 5008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз Доктор Ҳусайн Ҳомид Ҳассон – академия раиси;

Устоз Доктор Али Солус – академиянинг аввалги раиси;

Устоз Доктор Ваҳба Зуҳайлий – академия раисининг 2-ноиби;

Устоз Доктор Салоҳ Совий – академиянинг бош котиби.

Аммо академиянинг доимий аъзолари кунлик ҳожатларни ҳисобга олиб, академиянинг таъсис йиғинини ўтказадилар. У беш аъзодан кам бўлмаслиги керак. Албатта, фатво чиқариш кўпчиликнинг овози билан амалга оширилади.

У қуйидаги олимлардан ташкил топган.

– Доктор Салоҳ Совий – Азҳар, Уммулқуро дорилфунуни устози, Вашингтондаги Араб ва исломий илмлар институтининг собиқ устози ҳамда «Америка очиқ университети»нинг раис ўринбосари.

– Доктор Иброҳим Кулайб – Виржинадаги Исломий ва Арабий илмлар институтининг ҳадис илми устози.

– Доктор Ҳусайн Шаввот – «Америка очиқ университети»нинг ҳадис илми устози.

– Доктор Юсуф Шубайлий – Виржинадаги Исломий ва Арабий илмлар институтининг фиқҳ устози.

– Доктор Фуад Ғунайм – Виржинадаги Исломий ва Арабий илмлар институтининг исломий тадқиқотлар қисми раиси.

– Доктор Холид Билонканшиб – Филаделфиядаги Тумбел университетининг исломий тадқиқотлар қисми раиси.

– Доктор Аҳмад Шулайбик – Жоржия штатидаги Жаннат номли масжид имоми ва Виржинадаги «Америка очиқ университети»нинг исломий фиқҳ устози.

– Доктор Аҳмад Суҳайб Ҳасан – Британиядаги Қуръони Карим жамияти раиси ҳамда исломий шариат йиғини котиби.

Доимий фатво ҳайъатининг маслаҳатчилари:

– Устоз Доктор Ҳусайн Ҳомид Ҳассон – Исломободдаги Бутун дунё исломий университетининг раиси ва шаръий тафтиш комиссияси қошидаги тўртта исломий банк раиси.

– Устоз Доктор Али Аҳмад Солус – Қатардаги шариат факультетида фиқҳ ва усул фанидан устоз ва Ислом конференцияси ташкилотига қарашли фиқҳий академиянинг фиқҳ ва иқтисод мутахассиси.

– Устоз Доктор Абдуллоҳ Муслиҳ – Риёздаги имом Муҳаммад ибн Сауд университетининг фиқҳ устози ва Саудиядаги тижорат билан шуғулланувчи «Аҳлий банк»нинг шаръий тафтиш ҳайъати аъзоси.

– Устоз Доктор Аҳмад Али Тоҳа Раййон – Азҳар университетидаги шариат ва қонун факультетининг собиқ мудири ва фиқҳнинг қиёсий солиштирув қисми раиси ҳамда вақф ишлари бўйича вазирлик қошидаги Исломий Фиқҳ Қомусининг раиси.

– Устоз Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий. Дамашқдаги университетнинг олий ўқув қисмида устоз, Робитатил Оламий Исломий қошидаги фиқҳий академия ҳамда Ислом Конференцияси Ташкилоти қошидаги фиқҳий академия аъзоси.

– Устоз Доктор Муҳаммад Раъфат Усмон – Фиқҳнинг солиштирув соҳасида устоз, Азҳар университетининг шариат ва қонун факультетининг собиқ мудири.

– Устоз Доктор Умар Ашқар – Иорданиядаги университетнинг шариат факультетининг фиқҳ ва ақийда устози.

– Ҳуффоз Сано Маданий – Лоҳурнинг исломий университетидаги ҳадис устози ҳамда Лоҳурдаги «Ансорус-сунна» марказининг фатво ҳайъати раиси.

– Устоз Доктор Ужайл Нашмий – Қувайт университетининг шариат факультети собиқ мудири.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . .У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарба юзга масҳ тортиш учун, яна бир зарба эса икки қўлга чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортиш учун ер давоми...

5504 13:00 / 26.11.2020
Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Бу намоз худди жума ва икки ийд намозлари каби бўлади. . давоми...

3927 19:00 / 28.04.2023
Маълумки, Ҳанафий мазҳабига оид китоблар бир хил мартабада эмас. Бу китоблар уч даражага бўлинади.Биринчи даража.Бу даражадаги китоблар .Усул, деб аталади.Улар яна давоми...

4567 13:30 / 30.04.2020
Имом жума ва икки ийдда, шунингдек, бомдодда, шом ва хуфтоннинг аввалги икки ракъатида намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам овоз чиқариб қироат қилади. давоми...

5377 19:05 / 02.06.2022