Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (61-дарс). Дунёдаги энг қадимги Ислом Фиқҳи Академияси

17:30 / 28.11.2019 5209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрдаги Исломий тадқиқотлар Академияси ушбу академия дунёдаги энг қадимий Ислом Фиқҳи Академиясидир. Фатволарнинг бирлашиши ва янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ислом оламининг барча томонидан келган ҳар турли уламоларни ўз ичига олади. Исломий ҳукумат ва халқлар унинг фикридан фойдаланишади. Бу академия, шубҳасиз, ишончли нарсалар ҳақида қарорлар чиқаради.

Азҳари шариф дорилфунунидаги Исломий Тадқиқотлар Академияси Ислом оламидаги энг қадимий фиқҳий академиядир. У шаръий тафтиш қилиш бўйича илмий йўналиш бўлиб, тасниф этилган китоб ёки Мисрда содир этилган қонуннинг Ислом шариатига мухолиф эмаслигини ўрганиб чиқади. Ушбу академияга «буюк имом», «Азҳар дорилфунуни шайхи» бошчилик қилади.

Азҳар дорилфунуни шайхининг миссияси ва хайрия тармоқлари кўп бўлиб, Миср ва унинг ташқарисидаги ҳаётда, хоҳ у сиёсий, хоҳ ижтимоий ёки даъватга тааллуқли бўлсин, фаол таъсири ва катта ўрни бордир.

Азҳари Шарифнинг тарихига назар солсак, ушбу академияни танишимиз осон бўлади. Азҳари Шарифнинг тарихи Мисрдаги фотимийлар давлатининг замонасига бориб тақалади. Қўмондон Жавҳар Сақалий ҳижрий 358 сана, шаъбон ойининг 17-сида Фустот шаҳрини босиб олганидан кейин Қоҳира шаҳрига асос солган эди. Аҳли сунна бўлган мисрликлар билан тўқнаш келмаслик учун шийъа мазҳабига қарашли, фотимийлар шиори бўлган масжид қуришни режалаштирди. Ва Мисрда фотимийлар салтанати рамзи сифатида масжид бино қуришга азму қарор қилди. Азҳар жомеъсини ҳижрий 359, милодий 970 сана, жумодул аввалнинг 24-сида қуриш бошланди. Ҳижрий 361, милодий 972 санада масжид қуриб битказилди. Мазкур санада, яъни Рамазон ойининг еттинчисида биринчи жума намози ўқилди.

Азҳар жомеъси аввалига Жавҳар Сақалий барпо қилган янги пойтахт номи билан аталди. Азизбиллаҳ Фотимий замонасида зоҳира (гуллаб яшновчи, нур сочувчи) қасрлар бунёд этилгандан кейин, жомеъ «Азҳар» (гуллаган, нур сочувчи) деб номланди.

Баъзиларнинг фикрича эса келажакда илмлар ривожланиб, улуғ мақомларга эришиши кўзда тутилганлиги учун шундай номланган. Ва яна бошқа кишиларнинг фикрича, Фотимаи Заҳрога нисбат бериб шундай номланган. Чунки фотимийлар ўзларини Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қизларига нисбат бериб шу ном билан аташган.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон сотиб олган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди. Кўпгина нарсалар шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақат сотиб, фойда олиш ниятида олиб давоми...

2143 15:32 / 17.10.2024
Закот тўплашни ва унга кимлар ҳақдор эканини ўрганиб бўлдик. Закот тўпланди, ҳақдорлар аниқланди. Энди уни бўлиш масаласи қандай ҳал қилинади Агар бугунги давоми...

1245 19:00 / 26.03.2025
. . ,. . . ,. . Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримий келтирган ривоятда давоми...

6005 17:00 / 22.07.2021
иккинчи мақола . , . , .Тоҳавий Жобир ва Абу Саъиддан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Ичида ўлимтик давоми...

4884 13:05 / 24.09.2020