Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (163-дарс) Ташаҳҳуд миқдорича охирги қаъдада ўтириш

17:00 / 09.12.2021 5090 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозда охирги саждадан бошини кўтаргач, «Ат-таҳиййаату»ни «абдуҳу ва расулуҳу»гача ўқигунча бўлган вақт давомида ўтириш фарздир. 

Бу амалнинг фарзлигига далил:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларида ҳеч замон ва маконда бирор марта ҳам қаъдаи охирни тарк қилмаганлар.

رَوَى أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالطَّحَاوِيُّ عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍأَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَخَذَ بِيَدِهِ وَعَلَّمَهُ التَّشَهُّدَ، وَقَالَ صلى الله عليه وسلم فِي آخِرِ الْحَدِيثِ: «إِذَا قُلْتَ هَذَا أَوْ قَضَيْتَ هَذَا فَقَدْ قَضَيْتَ صَلَاتَكَ». 

 

Абу Довуд, Аҳмад ва Таҳовий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қўлларидан тутиб, «ташаҳҳуд»ни ўргатдилар ва охирига етганларида: 

«Қачон мана шуни айтиб ёки қилиб бўлсанг, батаҳқиқ, намозинг тамом бўлади», дедилар».

Намоздан чиқиш намозхоннинг амали ила.

Салом берибми ёки бирор бошқа иш қилибми, намозидан чиқади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таом тановул қилишдан олдин икки қўл ювилади.Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у .барака, деб аталган. . Салмон давоми...

4953 05:00 / 06.03.2017
Тадқиқот маркази милодий 1961 санадаги Азҳари Шариф дорилфунунини ривожлантириш хусусидаги 103рақамли қонунда баён қилинган, катта уламолар ўрнини босиш мақсадида давоми...

5199 13:30 / 05.12.2019
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Фарзанд ўз волидини қул ҳолида кўриб, сотиб олиб, озод қилсагина давоми...

2292 17:00 / 30.10.2020
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . давоми...

1330 19:00 / 24.07.2025