Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Дафн қилишнинг ҳукмлари | Фиқҳ дарслари (275-дарс)

19:00 / 28.03.2024 2921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Дафннинг кайфияти.

Жаноза қабрнинг қибла тарафига қўйилади. Уни қабрга қўювчи ҳам қиблага қараган ҳолда олади ва қабрга аста қўяди.

Маййитнинг бош ва оёқ тарафидаги кафаннинг боғичлари ечилади. Бу боғичлар билан кафан очилиб кетмаслиги учун боғланган бўлади.

Маййитни ўнг тарафи ила юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Чалқанча ётқизиб, юзининг ўзини қиблага қаратиб қўйиш ила суннат адо бўлмайди.

Эркак кишини эркак кишилар қабрга қўядилар. Уларнинг адади чегараланган эмас. Қабрга қўйишга энг ҳақли кишилар унга жаноза намозини ўқиш ҳаққига эга бўлган яқинларидир.

Аёл кишини маҳрамлари қабрга қўяди.

Агар маҳрами бўлмаса, аёл кишилар, улар ҳам бўлмаса, дафнга қодир аҳли солиҳ қари кишилар қўяди.

Қабрда маййитнинг тагига бирор нарса солинмайди.

Қабрнинг оғзига хом ғишт терилади. Пишиқ ғишт ва ёғоч қўйиб бўлмайди. Кейин устидан тупроқ тортилади. Қабр яқинида турганлар унга уч сиқимдан тупроқ ташлашлари мустаҳабдир.

Бир гуруҳ одамлар дафндан кейин туриб, маййитнинг ҳаққига дуо қилишлари мустаҳабдир.

2. Дафн макони.

Аввал айтиб ўтилганидек, маййитни мақбарага дафн қилиш афзалдир. Бунда зиёратчиларнинг дуоларидан маййит фойда олиб туради.

Мусулмон ғайримусулмонларнинг мақбарасига, ғайримусулмон мусулмонларнинг мақбарасига дафн қилинмайди.

Денгизда ўлган одамнинг қирғоққа етиб бориш имкони бўлмаса, ювиб, кафанлаб, намозини ўқиб, сувга туширилади.

3. Дафн замони.

Дафнни кундуз куни, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда қилиш афзалдир. Кечаси дафн қилиш ҳам жоиз.

4. Дафн пайтида айтиладиган нарса.

Маййитни қабрга қўяётган киши: «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейди. Бошқа дуоларни қилса ҳам яхши.

5. Қабрни тўсиш.

Аёл кишининг дафни пайтида унинг қабри бирор мато билан тўсиб турилади.

6. Тобут ёки сандиқ ила дафн қилиш.

Ернинг сувли бўлиши, денгизга дафн қилишдан ўзга чора йўқлиги каби узрли ҳолатларда тобут ёки сандиқда дафн қилиш жоиз.

Дафндан сўнг дафн қилинган шахсга мағфират тилаб дуо қилинади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади 1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади. 2. Каффоратлар лозим бўлиши ила. Мусулмон киши бировни хато ила давоми...

1532 19:00 / 03.07.2025
Рўзанинг турлари тўрттадир I. Лозим рўза. Лозим рўза иккига фарз ва вожибга бўлинади. Фарз рўза ҳам иккига тайинли ва тайинли эмасга бўлинади. Тайинли фарз рўза давоми...

1536 19:00 / 25.06.2025
. ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари олий ва давоми...

3432 19:00 / 17.11.2023
...Ҳайвоннинг сўйиш пайтидаги қаршилигини синдириш учун сўйишдан олдин уни баъзи бир кимёвий моддаларни бериб хушидан кетказиш жоиз. Бу ишда ҳайвонга азоб бериш давоми...

9279 05:00 / 18.01.2017