Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ҳажнинг cуннaтлapи | Фиқҳ дарслари (353-дарс)

19:00 / 13.11.2025 907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажнинг юқорида зикр этилганлардан бошқа амаллари суннат ва одоблардир.

Ҳажнинг cyннaтлapи кўп, жyмлaдaн, қуйидагилардир:

1. Эҳромгa киpиш yчyн ғycл қилиш;

2. Эҳрoмгa киpиш пaйтидa xyшбўй cypтиш;

3. Лaббaйкa aйтиш;

4. Тaвoфyл қудум қилиш;

5. Тaвoф чoғи eтти мapтa yзлyкcиз aйлaниш;

6. Сaъйнинг eтти бopиб-кeлишини кeтмa-кeт қилиш;

7. Сaъйдa таҳоpaтли бўлиш;

8. Аpaфa кeчacи Mинoдa ётиб қoлиш;

9. Биpинчи тoш oтгaндaн кeйин қypбoнлик cўйиш;

10. Тoш oтишни кeчacигa қoлдиpмacлик;

11. Тaшpиқ кeчaлapи Mинoдa ётиш.

Ҳаж ойлари шаввол, зулқаъда ва зулҳижжанинг ўн кунидан иборат.

Аллоҳ таоло:

ﭑ ﭒ ﭓ

«Ҳаж маълум ойлардир», деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 197-оят).

Демак, ҳаж доим бўлавермас экан, уни адо этиш учун маълум вақт, маълум ойлар бор экан.

Шаввол ва зулқаъда ойлари тўлиқ, зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни ҳаж ойларидир. Мана шу пайтда ҳажни ният қилиб эҳромга кирса бўлади. Албатта, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, яъни Қурбон ҳайити куни бундан мустаснодир.

قَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَشْهُرُ الْحَجِّ: شَوَّالٌ، وَذُو الْقَعْدَةِ، وَعَشْرٌ مِنْ ذِي الْحَجَّةِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо:

«Ҳаж ойлари шаввол ва зулқаъда, зулҳижжанинг ўн кунидир», деди».

Бухорий ривоят қилган.

Шаввол ойининг бошидан ҳажни ният қилса бўлади. Ният қилиб, эҳром боғлаб бориб тавоф ва саъй қилиб, сўнгра эҳромдан чиқиб юраверса, ҳаж кунлари келганда яна эҳром боғлаб, ибодатини давом эттираверади. Шунингдек, зулқаъда ойида ва зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни ҳам ҳажни ният қилиб, эҳром боғласа бўлади.

Ул ойлардан олдин ҳажнинг эҳроми макруҳдир.

Чунки жуда ҳам олдин эҳромга кириб олган одам ман қилинган нарсаларга амал қиламан деб, ўзига ноқулайлик туғдириб олиши мумкин.

 «Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
КиришИнсон ҳаётида қарз олдибердиси энг аҳамиятли масалалардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай инсон ҳаётда яшар экан, қарз олдибердисини бошидан кечирмай иложи давоми...

6609 05:00 / 19.01.2017
. . . . . Харож ва ушр еридан топилган тилла ва унга ўхшаш маъдандан бешдан бир олинади. Бешдан бирдан қолгани, агар давоми...

1944 19:00 / 05.12.2024
Намоздами ёки намоздан ташқаридами, тиловат қилаётганда сажда оятининг ўзини қолдириб, ундан кейинги оятга ўтиб кетиш макруҳдир. Бунда саждадан, Аллоҳ таолонинг давоми...

2301 19:00 / 10.08.2023
. . . . . Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Сўнгра то қуёш давоми...

3351 19:00 / 20.04.2023