Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ҳажнинг одоб ва суннатлари | Фиқҳ дарслари (356-дарс)

19:00 / 05.12.2025 789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَمَنْ شَاءَ إِحْرَامَهُ بِالْحَجِّ تَوَضَّأَ، وَغُسْلُهُ أَحَبُّ، وَلَبِسَ رِدَاءً وَإِزَارًا طَاهِرَيْنِ، وَتَطَيَّبَ وَصَلَّى شَفْعًا.

Ким ҳажга эҳром боғлашни ирода қилса, таҳорат қилади. Fусл қилиш маҳбубдир. Сўнгра покиза ридо ва изор кияди, хушбўй суртади ва икки ракъат намоз ўқийди.

Эҳромга кирмоқчи бўлган одамнинг ғусл қилиши суннатдир.

عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ: أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَجَرَّدَ لِإِهْلَالِهِ، وَاغْتَسَلَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳром учун кийимларидан холи бўлганларини ва ғусл қилганларини кўрдим».

Термизий ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: انْطَلَقَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنَ الْمَدِينَةِ بَعْدَ مَا تَرَجَّلَ وَادَّهَنَ، وَلَبِسَ إِزَارَهُ وَرِدَاءَهُ هُوَ وَأَصْحَابُهُ، فَلَمْ يَنْهَ عَنْ شَيْءٍ مِنَ الْأَرْدِيَةِ وَالْأُزُرِ تُلْبَسُ إِلَّا الْمُزَعْفَرَةَ الَّتِي تَرْدَعُ عَلَى الْجِلْدِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини тараб, мойлаб, изор ва ридоларини кийганларидан кейин асҳоблари билан бирга Мадинадан йўлга чиқдилар. Баданга ранги чиқадиган, заъфарон билан бўялган кийимлардан бошқа ридо ва изор қилиб кийиладиган бирон нарсадан қайтармадилар».

Бухорий ривоят қилган.

Изор – ҳаж ёки умрани ният қилган эркак киши киндигидан пастига боғлаб оладиган эҳром кийими.

Ридо – ҳаж ёки умрани ният қилган эркак киши киндигидан юқорисини тўсиш учун елкасидан ташлаб оладиган эҳром кийими.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كُنْتُ أُطَيِّبُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِإِحْرَامِهِ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ، وَلِإِحْلَالِهِ قَبْلَ أَنْ يَطُوفَ بِالْبَيْتِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ، وَفِي لَفْظٍ لَهُمَا: قَالَتْ: كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى وَبِيصِ الْمِسْكِ فِي مَفْرِقِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ مُحْرِمٌ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳром учун эҳромга киришларидан олдин ва эҳромдан чиқишлари учун Байтни тавоф қилишларидан олдин хушбўй суртар эдим».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Мен худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдалик чоғларида фарқларидаги мискнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», зиёда қилинган.

Бу ҳадиси шарифдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромга киришдан олдин хушбўй суртганлари ва эҳромдан чиқишлари билан ҳам шу ишни қилганларини англаб оламиз.

رَوَى الشَّيْخَانِ: أَنَّهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى بِذِي الْحُلَيْفَةِ رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ أَحْرَمَ.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда:

«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул-Ҳулайфада икки ракъат намоз ўқиб, сўнгра эҳром боғладилар», дейилган.

Мазкур намознинг биринчи ракъатида Каафируун сурасини, иккинчи ракъатида Ихлос сурасини зам қилиш ҳам суннатдир. Мазкур намоздан сўнг дуо ўқиб, ҳажга ният қилади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сенга намозни кечга сурадиган амирлар бош бўлиб қолса нима қиласан, давоми...

4310 19:00 / 25.08.2022
Ана шу тарийқа улар қуйидаги оятлар носих насх қилувчи ва мансух насх қилинган эканини аниқлаганлар 1. .Бақара, сурасидаги қуйидаги оят .Сизлардан бирортангизга давоми...

5089 18:02 / 28.12.2017
. . Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир қул юз увқияга давоми...

5312 17:00 / 04.01.2021
Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ҳамд бўлсинОртидан Набий келмайдиган зот ndash саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга салавоту салом бўлсинАммо баъдуРобитатул Оламил давоми...

4216 13:00 / 29.10.2020