Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ҳаж амири хутбалари | Фиқҳ дарслари (364-дарс)

19:00 / 29 январь 504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулҳижжанинг еттинчи куни имом бир хутба қилиб, таълим беради. Кейин тўққизинчи куни Арафотда ва ўн биринчи куни Минода.

Биринчи хутба Зулҳижжанинг еттинчи куни пешин намозидан кейин бўлиб, унда орада ўтириш йўқ. Унда имом келгуси кунларда адо этиладиган ибодатлар ҳақида таълим беради.

Иккинчи хутба тўққизинчи куни Арафотда бўлиб, у худди жуманинг хутбасига ўхшайди.

Учинчи хутба Зулҳижжанинг ўн биринчи куни Минода бўлиб, орасида ўтириш йўқ. Пешин намозидан кейин ўтирилади ва унда кейинги бўладиган амаллар шарҳланади.

Минога чиқиш

Тарвия куни Минога чиқади ва у ерда арафа кунининг тонгигача туради.

Зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyнни бизнинг юртларда «ёлғoн apaфa», apaблар эca «тapвия» кyни дeйишади) Бoмдoд нaмoзи ўқилгaнидaн кeйин ҳaммa Mинoгa қapaб жўнaйди.

Минода тарвия кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда арафа кунининг бомдод намозлари ўқилади, дуо ва ибодат билан машғул бўлинади. Набийимиз алайҳиссалом шундай қилганлар.

Ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳунинг ҳажжатул вадоъ ҳақидаги машҳур ҳадисларида: «Тарвия куни Минога юзландилар. Улар ҳажни ният қилиб талбия айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловга миндилар. У ер(Мино)-да пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдодни ўқидилар. Сўнг бирпас туриб, қуёш чиққандан кейин ўзлари учун Намирага жун капани тикишга амр қилдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб кетдилар», дейилган.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . . . . . Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши давоми...

3366 19:00 / 23.11.2023
Бу Академия Ислом Конференцияси Ташкилоти ndash Ислом Давлатлари Уюшмаси қошидаги муассасадир. Унинг тўлиқ номи .Ислом Конференцияси Ташкилоти ҳузуридаги халқаро давоми...

6779 17:25 / 17.10.2019
Бир одам масжидга кирса, имом сажда оятини тиловат қилиб тиловат саждасини қилди ва янги ракъатга турди. Ҳалиги одам ўша янги ракъатга келиб қўшилди. У намозни давоми...

3577 19:00 / 04.08.2023
Аллоҳ таоло.Албатта, шайтон .хамр, ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни давоми...

6019 05:00 / 03.03.2017