Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (149-дарс) Ҳайя ъалас-солаҳ» – Намозга келинглар, шошилинглар

17:00 / 12.08.2021 4876 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْعَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْفَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَرَأَيْتُ بِلَالًايُؤَذِّنُ وَيَدُورُ، وَيُتْبِعُ فَاهُ هَا هُنَا وَهَا هُنَا، وَإِصْبَعَاهُ فِي أُذُنَيْهِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ

 

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Билолнинг айланиб юриб азон айтаётганини кўрдим. У оғзини у ёққа-бу ёққа бурар, икки бармоғи қулоғида эди».

Бешовлари ривоят қилишган.

Оҳангга солиб, чўзиб юбормайди. 

Лекин овозни чиройли қилиш матлубдир.

Таржийъ қилмайди. 

«Таржийъ» сўзи луғатда «қайтариш» деган маънони англатади. Амалда эса азондаги «ашҳаду»дан бошланадиган жумлаларни аввал ўзи эшитадиган даражада ичида айтиб олиб, кейин баланд овоз билан айтишдир. 

Таржийъни моликий мазҳаби жорий қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган азон ҳақидаги асл ривоятларда бу нарса йўқ бўлгани учун ҳанафий мазҳаби таржийъ қилмасликни алоҳида таъкидлаган.

«Ҳайя ъала»ларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буради. Агар эшитилмай қоладиган бўлса, мезанада айланади.

عَنْعَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْفَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَرَأَيْتُ بِلَالًايُؤَذِّنُ وَيَدُورُ، وَيُتْبِعُ فَاهُ هَا هُنَا وَهَا هُنَا، وَإِصْبَعَاهُ فِي أُذُنَيْهِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ

وَفِيرِوَايَةٍفَجَعَلْتُ أَتَتَبَّعُفَاهُ هَهُنَا وَهَهُنَا بِالْأَذَانِ، يَقُولُ يَمِينًا وَشِمَالًاحَيَّ عَلَىالصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ.

 

Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Билолнинг айланиб юриб азон айтаётганини кўрдим. У оғзини у ёққа-бу ёққа бурар, икки бармоғи қулоғида эди».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда: 

«Азонда оғзини кузатдим. «Ҳайя ъалас солаҳ, ҳайя ъалал фалаҳ»га етганида ўнгга, чапга бурди», дейилган.

Иқома ҳам азонга ўхшайди. Лекин уни тезроқ айтади ва икки марта «қод қоматис солаҳ»ни қўшимча қилади.

Бомдоднинг азонида «фалаҳ»дан кейин «Ас-солату хойрум минан навм»ни қўшимча қилади. Иккисида ҳам гапирилмайди.

Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятдаги у киши тушида кўрган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқлаган азон ҳозир ҳамма ёқда айтилаётган азондир:

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, 

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ,

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, 

Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ, 

Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ, 

Ҳайя ъалас-солаҳ, Ҳайя ъалас-солаҳ, 

Ҳайя ъалал фалаҳ, Ҳайя ъалал фалаҳ, 

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, 

Лаа илааҳа иллаллоҳ».

Ушбу калималарнинг маънолари қуйидагича:

«Аллоҳу акбар» – Аллоҳ улуғдир. Аллоҳ ҳар бир нарсадан буюкдир. У Зот Ўзига нисбат берилган номуносиб нарсалардан улуғдир. 

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. 

«Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ» – Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик бераман.

«Ҳайя ъалас-солаҳ» – Намозга келинглар, шошилинглар.

«Ҳайя ъалал фалаҳ» – Нажотга келинглар, шошилинглар. 

Қолган калималарнинг маънолари, иншааллоҳ, ҳаммамизга маълум.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғсаломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг давоми...

20850 05:00 / 17.01.2017
Сафарнинг зидди ҳазардир. .Ҳазар, дегани сафар бўлмаган ҳолат, ҳозир турган ҳолат деганидир. Сафар ва ҳазар қазо намозни ўзгартирмаслиги қазо намозни ўқиш давоми...

3356 19:00 / 29.09.2023
Ислом дини Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини ўлароқ, ўзининг илк кунларидан бошлаб инсон жамиятидаги иллатларга қарши ўт очди. Ислом дини жамиятни ислоҳ давоми...

3958 05:00 / 04.03.2017
. . . Каъбанинг ичида фарз ва нафл ўқиш дурустдир. Агар у орқасини имомнинг орқасига қилиб ўқиса ҳам. Орқаси имомнинг юзига бўлиб қолса, бўлмайди. давоми...

4582 19:00 / 23.05.2024