Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Кафаннинг сифати ва миқдори | Фиқҳ дарслари (269-дарс)

19:00 / 16.02.2024 3890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, кафан уч турга: зарурат кафани, кифоя кафани ва суннат кафанига бўлинади.

1. Зарурат кафани.

Зарурат ва ожизлик бўлганда эркак ва аёлга имкони бор кафан қилинади. Бунда энг ози баданни тўсадиган нарса бўлиши лозим.

2. Кифоя кафани.

Бунда банда ҳаёт вақтида киядиган энг оз кийими миқдори кафан бўлади.

Эркак киши учун изор (шалвор) ва лифофа (бошдан оёқларнинг учигача ўраладиган мато). Аёл киши учун изор (лозим), лифофа ва рўмол.

3. Суннат кафани.

Бу кафанларнинг энг мукаммалидир. Эркак учун уч нарса: изор (шалвор), қамийс (кўйлак) ва лифофадан, аёл киши учун беш нарса: изор, қамийс (кўйлак), химор (рўмол), сийнабанд ва лифофадан иборатдир.

Ҳанафийлар наздида маййитга салла макруҳдир. Кейинги авлод уламолари: «Олимлар ва ашрофлар учун салла яхши», деганлар.

Эркакнинг кафанини ипак ва бўялган нарсалардан қилиш макруҳдир.

Аввал лифофа, кейин изор ёзилиб, сўнгра қамийс кийгизилади. Эркак киши шу кафанликларга ўралади. Аввал изорнинг чап тарафи маййитнинг устига, чап тарафига тортилади. Кейин ўнг тарафи. Охири лифофа ҳам шундай ўралади.

Аёл кишини кафанлашда аввал лифофа ва изор ёзилади. Маййитани изорнинг устига ўтирғизиб, қамийс кийдирилади. Сўнг изор билан ўралади. Сочини иккита қилиб ўриб, қамис устидан кўкрагига ташлаб қўйилади. Сўнгра бошига рўмол ўратилади. Кўксини сийнабанд билан боғланади. Охири лифофа билан ўралади.

Кафанларнинг устидан маййитнинг бош ва оёқ томонидан латта билан боғлаб қўйилади.

Ўликка жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Жаноза намози такбир айтиб, сано ўқиш, яна такбир айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш, яна такбир айтиб, дуо ўқиш, сўнгра такбир айтиб, салом беришдан иборатдир.

Биринчи такбирдан бошқада қўлни кўтармайди. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради.

Учинчи фарз – маййитга намоз ўқиш.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон жон беришга яқинлашганда атрофида ҳозир бўлиб турганлар уни юзини қиблага қараб турадиган килиб, ўнг ёнбошига мойил ҳолда ётқизиб қўядилар. Чунки, Абу давоми...

6283 05:00 / 18.01.2017
Фуруъу усулнинг муқобилига ишлатилиб шохобча маъносини англатади. Усулда фиқҳий аҳкомларни истинбот қилиш қоидалари устида иш боради. Фуруъда эса турли фиқҳий давоми...

4800 05:00 / 17.01.2017
Бунда пешин ва аср ҳамда шом ва хуфтон намозларини қўшиб, биринкетин, бир вақтда ўқиш кўзда тутилгандир. Бошқа мазҳабларда сафардаги одамга пешин билан асрни ва давоми...

4139 18:39 / 06.10.2023
. . ,. . Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши .Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, фалончининг чўзиб давоми...

5003 18:20 / 01.09.2022