Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Нақд пулдан олинадиган закот | Фиқҳ дарслари (300-дарс)

19:00 / 26.09.2024 2108 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пуллардан закот чиқариш фарз экани Қуръон, суннат ва ижмоъ ила собит бўлган:

1. Қуръони Каримнинг Тавба сурасида:

ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ

«Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг «хушхабар»ини беравер...» (34-оят) деб марҳамат қилинган.

Ушбу оят тилла ва кумуш пулларнинг закотини бериш фарз эканига ёрқин далилдир.

2. Тилла ва кумуш пуллардан закот бериш фарзлиги, нисоби ва закот миқдорига тегишли ҳадисларни юқорида яхшилаб ўргандик.

3. Тилла ва кумуш пуллардан закот бериш фарз эканлигига ҳамма асрларда ҳам барча мусулмонлар бир овоздан иттифоқ қилиб келганлар.

Ўша вақтдаги бир динор бир мисқолга тенг бўлган, демак, йигирма динор йигирма мисқолга тенг. Йигирма мисқол эса 85 грамм бўлади. Икки юз дирҳам эса 595 грамм кумушга тенг бўлар экан.

Демак, 85 грамм тилла ёки 595 грамм кумушга эга бўлган одам нисобга етган молга эга ҳисобланади ва закот бериши фарз бўлади.

Ҳозирги пайтда тилла ҳам, кумуш ҳам пул бирлиги сифатида ишлатилмай қўйди. Ҳамма жойда қоғоз пул ишлатилмоқда. Қоғоз пуллар янги чиққан пайтда «Бу пуллардан закот чиқариладими, йўқми?» деган савол пайдо бўлди.

Ҳанафийлар дарҳол: «Закот чиқариш керак», дейишди.

Вақт ўтиши билан ҳамма ҳанафий мазҳабига юришга мажбур бўлди, чунки дунё бўйича фақат қоғоз пул билан муомала қилинадиган бўлди. Бунинг устига, ҳар бир давлат ўзи чиқарган пулни тилла билан қоплайдиган бўлиши халқаро таомилга киритилди.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Атташрийъул жиноийю фил Ислам,.Бу китобнинг муаллифи Абдулқодир Авда. У бу китобда Ислом шариатининг жиноят бўйича ҳукмларини замонавий қонунлар билан давоми...

5959 18:31 / 04.08.2019
Намознинг тўғри бўлиши шартларидан ташқари, жуманинг тўғри бўлиши учун ҳам алоҳида қўшимча шартлар бор. Улар қуйидагилардан иборат 1. Миср ёки унинг чети давоми...

4134 19:00 / 02.11.2023
r r . r . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Барийра олдимга кириб .Аҳлим мен ила давоми...

4953 17:00 / 21.12.2020
8. Она бир опасингил.Она бир опасингилларнинг меросдаги ҳақлари ҳам худди ота бир акаукаларнинг меросдаги ҳақларига ўхшайди. Ота бир акаукаларнинг меросдаги давоми...

2251 11:00 / 16.03.2020